Жиззах вилояти корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларининг 36 нафар ходимларидан ташкил топган саёҳатчилар гуруҳи 2015 йилнинг 6 ноябр куни Жиззах шаҳар темир йўл вокзалидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилган “Афсона” туристик поездида Ургенч ва Хива шаҳарларига йўл олишди. Пахтакор Агросаноат мажмуи ходимлари туман кенгаши (4 нафар), “Жиззахдонмахсулотлари” акционерлик жамияти касаба уюшма қўмитаси (20 нафар) ва “Жиззах нефт базаси” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси (12 нафар) томонидан шакллантирилган саёҳатчилар гуруҳига ўз касбининг усталари, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган ходимлар ҳамда моддий жиҳатдан эҳтиёжманд оилалар вакиллари киритилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига қарашли “Касаба сайр” туристик фирмаси билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирган вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар сони кўпайиб бориб, яна 72 нафар ходимларни шу йилнинг 13-15 ноябр кунлари ташкил этилаётган навбатдаги “Афсона” поездида саёҳатга юбориш истагини билдиришмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: