Ушбу ўтказилган маънавий маърифий тадбирда бахмал туманидаги чегара қисмларидан бири бўлган 23241 сонли ҳарбий қисмдан майор Хайрулла Неъматуллаев, сержантлар билан ишлаш бўйича йўриқчи катта сержант Исаков Дилшод, муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Мухаммадалиев Муҳаммадлар қатнашдилар.
Дастлаб коллежнинг маданий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Хўжақулов кириш сўзида республикамизда ва жаҳонда бўлиб ўтаётган сиёсий янгиликлар, жамият хавфсизлигини таъминлаш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, ўтаётган ҳар бир тинч кунимиз ва хотиржамлигимизнинг асоси Ватан ҳимоячиларини, юртимизнинг мард жасур ўғлонларини байрам билан табриклади.
Шундан сўнг сўз майор Хайрулла Неъматуллаевга берилди:
Миллий армиямиз ташкил топган кун нафақат ҳарбий хизматчилар, балки Қуролли Кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаб қайтган ва хизматга боришга тарадду кўраётган минг-минглаб жасур, мард, юртга садоқатли фарзандларнинг, уруш ва меҳнат фахрийларининг, тинчилкни қадрловчи бутун ҳалқимизнинг азиз байрамидир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов таъбири билан айтганда, Ўзбекистонимиз мустақиллик тараққиёт йўлида улкан бошқаларнинг ҳавасини келтирадиган ютуқ ва марраларга эришган бўлсада, буларнинг барчаси негизи – юртимизда тинч ва осуда ҳаёт, миллатлар ҳамда фуқаролар тотувлик, ўзаро меҳр оқибат ва ҳамжиҳатликнинг асраб авайлаб келинаётганлигидир.
Шундан сўнг сўз олган сержантлар билан ишлаш бўйича йўриқчи катта сержант Исаков Дилшод, муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Мухаммадалиев Муҳаммад, коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Абиловлар ҳам ўз навбатида Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташ фуқароларимизнинг конституциявий бурчигина эмас, балки шараф ишига айланди, дея таъкидлаб ўтдилар. Бундай тадбирлар вилоятимиздаги бир қанча корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Жиззах вилоят Сувоқава давлат унитар корхонасида, Жиззах туман маиший хизмат касб ҳунар коллежида, Зафаробод маиший хизмат касб ҳунар коллежида, Бамхал туман ободонлаштириш бошқармасида бўлиб ўтмоқда ва ҳоказо.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: