2015 йилнинг 1 декабрь куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23-йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Вилоят бирлашмаси Кенгашида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг жорий йилнинг 27 ноябрида Ҳалқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқи ёзилган видеофильм намойиш этилди. Бирлашма Кенгаши ходимлари томонидан Президент нутқининг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниб, ундан келиб чиқадиган хулоса ва вазифалар тўғрисида фикр алмашилди. Ташкилот ҳуқуқшуноси Э.Умузоқовнинг «Инсон ҳуқуқлари қонун ҳимоясида» мавзусида маърузаси тигнланди. Шундан сўнг ходимлар томонидан бугунги кунда ҳалқаро сиёсий аҳволнинг оғирлиги, яқин шарқда ва бошқа регионларда юз бераётган экстремистик ва террорчилик ҳаракатларининг авж олаётганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда яшаб келаётган ҳар бир фуқаро, маҳаллалар ва меҳнат жамоалари олдида турган энг долзарб вазифалар тўғрисида фикр юритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: