“3-декабрь – Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан Жиззах туманида яшовчи икки нафар 1-группа ногиронларига ногиронлик аравачалари топширилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2015 йил 19 майдаги “Кексалар ва ногиронлар учун ёрдамчи ҳамда реабилитация техник воситаларини олиб бериш тўғрисида”ги 22-17 “с” сонли қарорига асосан жорий йилнинг 5 декабрь куни Ҳалқаро ногиронлар куни муносабати билан Жиззах тумани “Зиёкор” қишлоқ фуқаролар йиғини “Жиззахлик” маҳалласида истиқомат қилувчи 1952 йилда туғилган Низомиддинова Қумри ҳамда шу туманнинг “Пахтаобод” қишлоқ фуқаролар йиғини “Саройлик” кўчасида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган Эргашева Иродаларга ногиронлик аравачалари топширилди. Ногиронлик аравачаларини топширишда Жиззах вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллари иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: