Жиззах вилоят «Махалла» хайрия жамоат фонди ва Вилоят Тармоқ касаба уюшмалари хамкорлигида Жиззах шахар худудидаги МФЙлари ходимлари ва кўча оқсоқоллари иштирокида Вазирлар Махкамасининг 2011-йил 18-ноябрдаги хар йили ёнгин хавфсизлиги ойлигини ўтказишга доир қарори ижросини таминлашга қаратилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда сўзга чиқган вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошкармаси бошлиғининг ўринбосари Р.Ибрагимов идоралар, ижтимоий соха муассасалари ва турар жойларни ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, иситиш ускуналари созлиги, ўт ўчириш анжомлари мавжудлиги бўйича ўтказилган текширишлар натижаларини маълум қилди. Аниқланган камчиликларни тугатиш юзасидан мутасади ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: