Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида жойлашган “Кар болалар махсус мактаб-интернати” тарбияланувчилари учун Янги йил байрам тадбири ўтказилди. 2015 йил 26 декабрь куни ўтказилган ушбу байрам тадбирида Махсус мактаб интернатнинг 130 нафар эшитиш қобилиятини йўқотган тарбияланувчилари, тадбирга ташриф буюрган ота-оналари ва яқинлари, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари иштирок этди. Байрам тадбирида Мактаб-интернат кутубхонасига вилоят бирлашмаси Кенгашининг қиймати 649,9 минг сўмлик бадиий ва эртак китоблари тантанали топширилди. Тадбирнинг бадиий қисмида мактаб-интернат ходимлари сахналаштирган “Эртаклар оламида” спектакли ҳамда тарбияланувчиларнинг қўшиқ, рақс ва шеърлари намойиш этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: