2015 йил 31 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалоқ бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларидан хабар олинди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 29 декабрдаги 1-03 “с” сонли қарорига асосан “Касаба уюшмалари ҳарбийларга” акцияси доирасида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалоқ бўлган Ички Ишлар ва Мудофа Вазирлиги ҳарбий хизматчилари оилаларига ташриф буюриб, уларнинг фарзандларига Федерация Кенгашининг Янги йил совғаларини топширишди. Ҳарбий хизматчилар оилаларидаги суҳбат чоғида фарзандларига дадаларининг мардлиги ва жасоратидан ўрнак олиб, келажакда уларга лойиқ фарзандлар бўлиб етишишлари тўғрисида фикрлар ва эзгу тилаклар билдирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: