“Касаба уюшмалари ҳарбийларга” акцияси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари оилалари вакиллари, Мудофаа Вазирлигининг Жиззах Марказий ҳарбий округи ва харбий қисмлардан илғор ҳарбий аёллар ҳамда вилоят касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишди. Тадбирни кириш сўзи билан вилоят бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилганларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади. Шундан сўнг бирлашма раиси ва Раёсат аъзолари томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган 6 нафар ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари оилалари вакилларининг ҳар бирига Федерация Кенгаши ажратган 250.0 минг сўм манзилли ёрдам ҳамда Мудофаа Вазирлигининг Жиззах Марказий ҳарбий округи ва ҳарбий қисмлардан таклиф этилган 10 нафар илғор ҳарбий аёлларга эсдалик совғалари ва гуллар тантанали топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: