Жорий йилнинг 26 январ куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида Жиззах туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 18 январдаги 23 “с” сонли “Касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини барча йўналишлар бўйича билим савияларини ошириш” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш бўйича Агросаноат мажмуи тизимига қарашли барча корхона,ташкилот, муассасалар касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини барча йўналишлари бўйича билим савияларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раисларидан 46 нафари касаба уюшмаси аъзолари ва фаолларидан 33 нафари иштирок этди. Ушбу ўқув-семинар дастури бўйича;
– 2015 йил жамоа шартномаларининг бажарилиши ва 2016 йил жамоа шартномалрини қабул қилиш тўғрисида;
– Меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнаткашларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида;
– Касаба уюшма ташкилотларида иш юритиш, хужжатлар билан ишлаш, ташкилий ишларни Устав талаблари асосида йўлга қўйиш ва бу борада касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг бўлим мудирлари ва мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашишди. Ўқув-семинар сўнгида иштирокчилар ўртасида мулоҳаза ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: