Жиззах вилояти Марказий харбий округи тасарруфидаги харбий ташкилотларда «Жамоа шартномаларининг 2015-йил якуний мухокамалари»ни мазмунли ва самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча Харбий кисмлар, Мудофаа бошкармаси туман шахар бўлимлари қўмондонлари ва бошлангич касаба уюшмаси раислари билан амалий семинар ўқув ўтказилди. Йиғилишда маъруза билан Марказий харбий округ қўшинлари қўмондонининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари Н.Обидов ва РКнинг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Каримовлар қатнашдилар.
Маърузада:
-Ижтимоий шерикчилик, Жамоа шартномаси мухокамасининг максад ва мохияти;
– Аъзолик бадалларини хисобхона орқали накд пулсиз ўтказиб бериш тартиби,
– Халкаро мехнат стандартларини тадбиқ этиш мехнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз мехнат шароитларини яратиш,
– Касаба уюшма аъзоларининг мехнат килиш хуқуқлари хақидаги масалаларга катта эътибор қаратилди.
Йиғилиш сўнгида барча Харбий кисм, бўлим қўмондонлари ва касаба уюшмаси ташкилоти раисларига «Жамоа шартномаларининг 2015-йил якуний мухокамалари»ни февраль ойида ўтказиш жадвали такдим қилинди. Йиғилиш қатнашчиларига методик қўлланмалар тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: