Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 6-7 бандларида белгиланган тадбирларнинг ижроси бўйича бирлашма кенгаши томонидан тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, 2016 йил 19 февраль куни Жиззах шаҳридаги “Жиззах Пластекс” қўшма корхонасида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Жиззах вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси, Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакилларининг корхона ходимлари ва корхонадаги ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакили Э.Умурзаков мехнат қонунчилигида ёшларга берилган қўшимча афзаллик ва кафолатлар, сўнгги йилларда бу масалада ёшлар масаласида мехнат қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, ходимларни ишга қабул қилиш, мехнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишдаги мухим масалалар тўғрисида гапириб ўтди. Жиззах вилоят мехнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси вакили О.Аралов эса ходимларни, хусусан, ёшларни ишга жойлаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида олиб борилаётган ишлар, бошқарманинг бу масаладаги вазифалари тўғрисида гапириб ўтди. Ёшлар томонидан маърузачиларга мехнат қонунчилиги бўйича берилган афзаллик ва кафолатларни амалга оширишдаги тушунмовчиликлар, ёшларнинг ўз ҳуқуқларини қай тартибда ҳимоя қилишлари, бу борадаги муаммолар тўғрисида савол-жавоблар бўлди. Айниқса, ёшлар томонидан ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги йўл-йўриқ масалаларида саволлар бўлди ва маърузачилар томонидан тўлақонли жавоблар берилди. Давра суҳбати қизиқарли тарзда ўтиб, давра суҳбати иштирокчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ёшларга давлат томонидан берилаётган имтиёзларни тарғиб этувчи, расмий бандлик имтиёзларини тарғиб зтувчи, ёшларнинг мехнат ҳуқуқларини ифодаловчи тарқама материаллар тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: