Вилоят фермерлар кенгаши ва вилоят бирлашмасининг 2016 йил 16 январдаги № 3-5 “с” сонли қўшма қарорига асосан вилот хокимлиги томонидан фермер хўжаликлари рахбарларини ўқитиш жадвали тасдиқланди ва бу борада қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жиззах вилоят фермерлар кенгаши тизимидаги фермер хўжаликларида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Халқаро Мехнат Ташкилоти”нинг 138 ва 182 сонли Конвенциялари ва “Фермер хўжаликларида мехнат мухофазаси” мавзусида ўқув-семинарлар якунига етказилди. Вилоят худудидаги 12 та тумандаги фермер хўжалиги ўқитилган холда жами бўлиб ушбу ўқувларда 2574 та хўжалик рахбарлари иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: