Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Хотин-қизлар куни байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Жиззах вилояти Фориш туманидаги 33-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида  Хотин-қизлар куни байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 12 февралдаги “Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшмалари ташкилотларида “Аёл борки олам мунаввар” номли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фориш туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 4 март куни ўтказилган тадбирда туман ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ва ташкилотчилари иштирок этди. Ушбу тадбирда туман кенгаши раиси Н. Махамматов барча аёлларни баҳорнинг энг гўзал байрами бўлмиш “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан  мурборакбод этиб, бугунги кунда жамиятда аёлларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида гапириб, таълим соҳасида аёлларнинг ватанимиз равнақи йўлидаги тутган ўрни ғоят аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди. Ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилиб келаётган 31 нафар фаол хотин-қизларга байрам муносабати билан касаба уюшмалари туман кенгаши ҳисобидан қиймати 1708.0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. 

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!