Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизими Жиззах шаҳар кенгаиши таркибидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари учун жорий йилнинг 10 март куни ўқув семинари ўтказилди. Ушбу семинарда Ўзбекистон Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Н.Ғиёсов, Жиззах вилоят тармоқ масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, Жиззах шаҳар кенгаши раиси К.Ҳақбердиевлар иштирок этишди. Ўқув дастурини кириш сўзи билан К.Ҳақбердиев очиб берди. У Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг VII-қурултойи қарорларини асосларида касаба уюшмаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари олдида турган устувор вазифалар ва касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ва бу борада қилинадиган асосий ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Н.Ғиёсов – ўз маърузасида касаба уюшма кўмиталари қўмиталари ва ташкилотларининг таркиби тузилмалари уларда иш юритиш, йиғилиш ва раёсат ҳужжатлари, баённомаларни тўғри расмийлаштириш меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, ҳисоботларни ўз вақтида аниқ фактларга асосланиб топшириш тўғрисида гапирди. Йиғилиши сўнгида бошланғич ташкилотлар раисларига Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йилда қайта рўйхатдан ўтган янги таҳрирдаги “Устави” амалиётда фойдаланиш учун тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: