Шароф Рашидов номли болалар оромгоҳида “Навруз” байрамига бағишланган ҳайрия хашари ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 9 мартдаги “Навруз байрами муносабати билан ўтказиладиган умумҳалқ хайрия ҳашарида касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 2-33 “с” сонли қарорига асосан Ш.Рашидов номли болалар оромгоҳида шу йилнинг 12 март куни хашар ўтказилди. Оромгоҳ худудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш хашарида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 32 нафар ходимлари иштирок этишди. Шу куни хашар давомида 80 туп манзарали, 40 туп мевали ва 35 туп гул кўчатлари экилди. Оромгоҳ худудидаги 50 метр ариқлар тозаланди, 60 метр бардюрлар ва 44 туп дарахтлар оқланди. Ҳудуд шох-шабалардан тозаланиб, 2 тоннага яқин шох-шабалар ва чиқиндилар олиб чиқилди. Навруз умумҳалқ байрамига бағишланган хайрия ҳашарида вилоятнинг барча корхона, ташкилот ва муассасалари касаба уюшма ташкилотлари фаол иштирок этишмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: