Жиззах шахар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма кумитаси томонидан йўловчи, эҳтиёжманд оилалар аёлларининг Самарқанд шахрига саёҳати уюштирилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Соғлом она ва бола йили» дастури тадбирлари доирасида ҳамда Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз бйрами муносабати билан Жиззах шахар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма кумитаси томонидан 47 нафар ишловчи, фаол, кам таъминланган оилалар аёлларининг ва 6 нафар фарзандларининг Самарканд шахрига саёхати уюштирилди. Қадимий ва новқирон Самарқанд шахрига зиёрат давомида саёхатчилар унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бенихоят катта ўзгаришлари билан танишдилар. Миллатимизниг тарихий ва маданий мерос объеклари бўлмиш Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, Шохи Зинда ансамбли, Хазрати Хизир масжиди каби бетакрор ва гўзал иншоатлари саёхатчиларда катта таасурот қолдирди. Ушбу саёҳатга ксаба уюшма қўмитаси маблағидан 2.0 млн сўм, ҳомийлар маблағидан 3.0 млн. сўм сарфланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: