Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

ТОМОРҚА – ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини оширишга катта эътибор берилиб, бу борада кенг имкониятлар, шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши одамларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчи­ли­­­­ги­га эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади.   

Жиззах вилоятида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида вилоятда ҳамда туманларда мазкур йўналишда штаблар ташкил этилди ҳамда штаблар керакли жиҳозлар ва ҳисоблаш техникалари билан жиҳозланди.

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2016 йил 25 февралдаги қарорига  асосан, аҳолининг томорқаларида махсулотни этиштиришни кўпайтириш, бозорларда мўл-кўлчилик нарх-наво арзон бўлишини бош омили эканлиги такидланиб, бу борада касаба уюшмаларининг вазифалари белгилаб олинди. Жиззах шахридаги “Халкобод”, “Оккургонлик”, “Жили-Гули” “Улугбек”,“Олмазор”, “Қалия”, “Уч ариқ”, “Қипчоқ”, “Зилол”, “Бобур” каби махалаларда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг масъул ходимлари ва махалла раислари билан биргаликда ахолини шахсий томорка хўжалигидан самарали фойдалинишини бўйича доимий ишлар олиб борилмокда.

 Махаллалардаги барча мактаб, боғча, оилавий поликлиникаларидан ишчи ходимларни жалб килган холда  фидоий гурухлар ташкил этилган. Хар бир гурух аъзолари камида 10 тадан оилалар бўлиб берилган. Ушу гурух аъзолари хонадонларни кўриб чикиб, ўзларига карашли ер майдонида ободонлаштириш ишлари, мевали дарахларни буташ ва экиш хамда чорва билан шугулланувчилар билан мулокотда бўлиб тажриба ишларини алмашдилар. Тажриба асосида гурух аъзолари, бирлашма вакиллари ва махалла раислари махалладаги шахсий томорқа хўжалигидан фойдаланмаётган оилаларга томорқадан келадиган фойда, бунинг орқасидан бозорлар арзон бўлиши, ҳеч бўлмаса бўш жойларга гул, райхонлар экишлари,бахорнинг хар бир кунидан унумли фойдаланиш кераклиги, тарғибот ишларини олиб бормокда. Фидойи гурухлар томонидан хар бир оила учун “Томорқа паспорти” тўлдирилиб борилаяпти.

Бундай ишлар касаба уюшмалари фаоллари томонидан барча туманларда ҳам олиб борилмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!