Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Фаоллари йиғилиши

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан бошланғич ташкилот раислари учун жорий йилнинг 8 апрел куни Жиззах вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги барча бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси раисларига ва фаоллари учун йиғилиш ташкил этилди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўлими мутахассиси Н.Ғиёсов, Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, Жиззах шаҳар тармоқ кенгаши раиси К.Ҳақбердиевлар иштирок этишди.

Ушбу йиғилишда шунингдек, Жиззах вилоят тармоқ тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.

Ўқув йиғилишини ўтказишдан мақсад, касаба уюшма қўмита раислари ва ташкилотларининг таркиби тузилмалари, ижро интизоми, уларда иш юритиш, йиғилиш ва раёсат ҳужжатлари, баённомаларини тўғри расмийлаштириш меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, жойларда Жамоа шартномаларини бажарилиши ва ҳисоботларини тўғри расмийлаштириш, 1-ЖШ ва 1-ТИ ҳисоботларини тузиш ва топшириш тартиби, иш режа ва унинг бажарилиши  ҳисоботлари, кадралар заҳираси ва уларни амалиёт ўташи ва бошқалар тўғрисида йиғилишда гапириб ўтилди.

Маърузалар тугагандан сўнг семинар иштирокчилари савол-жавобларга ўтишди, тингловчилар томонидан тушган асосий саволлар қуйидагича бўлди:

  1. Жамоа шартномалари якунларини расмийлаштириш тўғрисида;
  2. Меҳнат дафтарчалари, иш вақти, дам олиш вақти, меҳнат таътиллари ҳақида;
  3. Иш вақтини ҳамда дам олиш вақтининг хуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий қоидалари;
  4. Иш вақти муддатларининг чегараси, таътилнинг энг кам муддати, дам олиш кунларидаги, байрам кунларидаги ишлар ва иш вақтидан ташқари ишлар учун ҳақ тўлашлар;
  5. Иш режалари тузиш ва бажариш ҳаида.
  6. Қўмита ва умумий йиғилишларни ўтказиш муддати ва тартиби ҳақида.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!