Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Янги касаба уюшма ташкилоти тузилди.

Юртимизда ижтимоий йўналтирилган давлат дастурлари ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширишда касаба уюшмаларининг алоҳида ўрни бор. Бугунги кунда Жиззах туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, хусусан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ходимларни касаба уюшма аъзолигига жалб этиш, бу орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 26 та хўжалик субъектида жумладан, 24 та фермер хўжалигида ва 2 та корхонада меҳнат қилаётган 281 нафар ходим касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилди. Шунингдек “Ўзпахтасаноат” акциадорлик жамиятининг 2016 йил 12 январдаги № 08ич сонли “Ўзпахтасаноат” акциадорлик жамиятининг “Жиззахпахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғига асосан масъулияти чекланган жамият ташкил қилинди. Шу муносабат билан масъулияти чекланган жамиятда меҳнат қилаётган 33 нафар ходим Жиззах туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг 2016 йил 7 апрел куни №05-42 сонли Раёсат қарори билан касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Айни вақтда уларнинг жамоа шартномалари орқали ижтимоий-иқтисодий имтиёз ва қулайликлардан фойдаланишлари таъминланмоқда.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!