Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсатининг 2016 йил 2 февралдаги “ Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги 3-2 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фориш туман кенгаши томонидан ҳудуддаги тармоқ касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорликда Дастур ишлаб чиқилиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Мамлакатимизда аҳолини, хусусан, ёшларни иш билан таъминлаш масаласи энг муҳим устувор вазифалардан биридир. Сўнги йилларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг феврал-март ойларида туман ҳокимлиги ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фориш туман кенгаши ҳамкорлигида 3 нафар коллеж битирувчилари учун хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида иш ўрни яратилишига эришилди. Якка тартибда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган ушбу ёшлар учун меҳнат дафтарчаларини расмийлаштирилишига амалий ёрдам берилди.
Коллеж битирувчилари Жумабеков Суннатбек сартарошлик соҳасида, Мамасолиев Жасур чакана савдо-сотиқ хизмат тури бўйича, Узақов Диёрбек телекоммуникациялар операторларига, провайдерларга воситачилик хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолиятларини олиб боришмоқда.
“Келгусида сотиладиган маҳсулот тури ва миқдорини кўпайтириб, фаолиятимни кенгайтириб қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилганман. Фаолиятимни йўлга қўйишда менга яқиндан ёрдам берган таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашидан миннатдорман” – дейди тадбиркор Д. Узақов
Туманда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун янги иш ўринларини яратиш, уларни хусусий тадбиркорликка жалб этиш, битирувчилар учун кредитлар олиш борасидаги имтиёз ва қулайликлар билан таништириш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувлар, семинарлар ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: