Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Касаба сайр“

Жиззах вилоятидан  бир  гуруҳ  ишчи-  хизматчилар “Касаба сайр“ шўъба корхонаси томонидан ташкил этилган “Афсона” поездида Ургенч ва Хива шаҳарларига саёҳатга бориб қайтишди. Шу йилнинг 22-24 апрел кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг   “Касаба сайр” шўъба корхонаси томонидан Ургенч ва Ҳива шахарларига ташкил этилган саёҳатда вилоятнинг корхона, ташкилот ва муассасаларидан 73 нафар ишчи-ходимлар, шу жумладан 44 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Мустақиллик йилларида қайта қурилиб, замонавий “MEGAPOLIC” кўринишини олаётган Ургенч  ҳамда  “Юнеско” ҳалқаро ташкилоти томонидан “Шарқ дурдонаси” деб тан олинган қадимги Хива шаҳарларига саёҳат Жиззахликларда катта қизиқиш ўйғотди ва хотираларида ўчмас таъсуротлар қолдирди.

Саёҳатчилар Хива шаҳрининг, айниқса “Ичан қалъа” комплекси, Пахловон Махмуд мадрасаси, Тош-Ховли саройи, Кўхна-Арк мажмуаси ва бошқа тарихий обидалари тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Саёҳат сўнгида қулай темир йўл купе-вагонларида ўз жойларини эгаллаган туристлар  таъсуротлари билан ўртоқлашиб, Жиззах шаҳрига қайтишди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!