Ғаллаорол туманида ҳаваскор велоспортчилар ўртасида «КАСАБА-ТУР» спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Соглом она ва бола йили» дастури асосида ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт – соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорти турининг оммавийлигини ошириш мақсадида Жиззах вилоятида «Касаба – тур» велопойгасининг туман (шахар) босқичлари бошланиб кетди.
Биринчилар қаторида шу йилнинг 28 апрел куни Ғаллаорол туманида ўтказилган «Касаба – тур» велопойгасининг туман босқичида 53 та ташкилот ва муассасадан 146 нафар хаваскор велоспортчилар иштирок этди.
Мусобақа «Низом» асосида ҳамда байрамона ташкил этилиб, иштирокчиларга барча кулайлик ва шароитлар яратилди. Веломарафон якунида маданий тадбир ўтказилди ва ғолибларга ҳамда «Энг ёши улуғ пойгачи», «Энг маҳоратли пойгачи», «Ғалабага бўлган интилиши учун», «Энг ёш пойгачи», «Энг фаол аёл пойгачи» наминациялари бўйича иштирокчиларга Ташкилий қўмита раиси – Ғаллаорол туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг раиси Абдулхаким Шакарбоев ва ҳамкор ташкилотлар томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: