2016 йил 29 апрел куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган дастурига биноан вилоят касаба уюшма фаоллари, иш берувчилар ва тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари ўртасида “Жамоа шартномасининг аҳамияти” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда касаба уюшма фаоллари ҳамда вилоят ҳокимлиги, вилоят марказий банк бошқаруви, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят меҳнат Бош бошқармаси, савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси ва унинг ахборот-маслахат ва бизнес марказлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа шунга мутасадди корхона, ташкилот ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Семинарни чоғида белгиланган дастурга кўра Меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартлар, Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчининг мажбуриятлари, Меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномаларининг аҳамияти, Кичик бизнес субъектлари учун қонун хужжатлари билан белгилаб қўйилган имтиёзлар мавзуларида бирлашма кенгаши ходимлари сўзга чиқдилар.
Юқоридагилар билан бир қаторда семинарда бевосита жамоа шартномаларини тузиш ва бажарилишини назорат қилиш ишларидаги айрим камчиликларни бартараф этиш.
– ижтимоий шериклик соҳасида кўп учрайдиган камчиликлар;
– жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари;
– жамоа шартномасини тузиш тартиби;
– жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш тартиби;
– жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш қоидалари;
– меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларга зид меъёрлар;
– меҳнатга хақ тўлаш;
– бандликни таъминлашга кўмаклашиш;
– ёшлар билан ишлаш масалаларига оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган семинарда иш берувчилар ва кадрлар хизмати ходимларига меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномалари аҳамияти ошириш масалалари бўйича касаба уюшма фаоллари ва тегишли ҳамкор ташкилот, муассасаларнинг вакиллари ўртасида бўлиб ўтган савол жавоблар орқали ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: