Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш
2017 йилдаги энг муҳим устивор вазифалар этиб белгиланди.
Давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини шакллантириш, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ҳаққоний ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш механизмини жорий этиш мақсадида жорий йилнинг 30 январь куни вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ғаллаорол туманида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” талабларини бажарилишида жамоат ташкилотлари ролини ошириш мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар жараёнида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил қилинди.
Шу кунга қадар вилоятдаги 205977 хонадонлардан 132648 та (64,4 %) хонадон ўрганилди ва ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: