Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Касаба сайр” шўъба корхонаси томонидан Ургенч ва Ҳива шахарларига шу йилнинг 6 май куни ташкил этилган саёҳатида вилоятнинг корхона, ташкилот ва муассасаларидан 52 нафар ишчи-ходимлар, шу жумладан 20 нафар хотин-қизлар ва 7 нафар кекса-фаҳрийлар иштирок этишмоқда. Республикамиз дурдонасига айланиб бораётган замонавий Ургенч ҳамда “Юнеско” ҳалқаро ташкилоти томонидан “Шарқ дурдонаси” деб тан олинган қадимги Хива шаҳарларига саёҳатдан ўчмас таасуротлар, улкан маънавий озуқа олиш нияти билан ёнаётган Жиззахликлар аъло кайфиятда жўнаб кетишди. Шу йилнинг апрел ва май ойларида Ургенч ва Хива шаҳарларига Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан 125 нафар меҳнаткашлар ва фаҳрийларнинг саёҳатлари уюштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: