Жиззах давлат педагогика институти касаба уюшма кўмитасининг иш режасига асосан институтда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Хотира турнири” ўтказилди. “Хотира турнири” тасдиқланган Низом асосида факултетлар ўртасида босқичма-босқич 19 апрелдан 7 майга қадар ташкил этилди. Турнирга тайёргарлик жараёнида қўшма қарор қабул қилинди, унинг мазмун-моҳиятини барча ходимлар эътиборига тўлиқ етказиш учун тарғибот ишлари йўлга қўйилди. Шунинг натижасида футбол, волейбол, мини-футбол, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўтказилган “Хотира турнирига” институтда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг кенг қатламини жалб этишга эришилди. Турнир ўтиш жараёнида педагогика факультети Мусиқа таълими методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида турли маданий маданий тадбирлар, концерт дастурлари ташкил этилди. “Хотира турнири” 7 май куни тантанали якунланди, ғолиблар ва номинантлар аниқланиб, институт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: