Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“КАСАБА-ТУР” веломарафонининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 5 апрелдаги “Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида”КАСАБА-ТУР” веломарафонини ўтказиш тўғрисида”ги 2-51 “с” сонли ҳамда вилоят бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 6 апрелдаги 4-26 “с” сонли қарорларига асосан вилоятда велоспорт мусобақалари уч босқичда ташкил этилди.

Веломарафоннинг биринчи босқичи 11-19 апрель кунлари ўтказилиб, 814 та  корхона, ташкилот ва муассасалардан  12750 нафар ишчи-хизматчилар иштирок этишди, шу жумладан 1667 нафар аёллар қатнашди.  Жиззах шахар ва туман марказларида ўтказилган мусобақаларнинг иккинчи босқичида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 1940 нафар вакиллари иштирок этишди, шулардан 240 нафарга яқин аёллар куч синашиб, 1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган ғолибларга совринлар топширилди.

“КАСАБА-ТУР” веломарафони вилоят босқичи 2016 йилнинг 14 май куни  Жиззах шахрининг марказий шох кўчасида ўтказилиб, унда 517 нафар велоспортчилар иштирок этишди. Веломарафон мусобақасига эрталаб соат 9-00 да старт берилиб,  йўналиш бўйича  томошабинлар, шаҳар меҳнаткашлари ва ёшлар гуруҳлари олқишлари остида иштирокчилар марра сари ҳаракат қилишди. Мусобақанинг тантанали ёпилиш қисми Жиззах шаҳар санъат коллежи боғидаги амфитеатрда ўтказилди.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев қатнашчиларни шу кунда бутун республика бўйлаб ўтаётган  велоспорт байрами билан табриклади  ва  мусобақа ғолиблари ҳамда  наминантлар бирлашма кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, қатнашчилар учун вилоят санъаткорларининг концерт дастури, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!