Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Усмонов Талат Субҳонқулович, Жиззах вилоят Прокуратураси, Жиззах вилоят Адлия бошқармаси, Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси, Жиззах вилоят Савдо саноат палатаси масъул ходимлари, йирик корхоналар ва ташкилот иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ихтиёров Аъзам Рашидович кириш сўзи билан очиб берди.
Сўз Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари – Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Бош Давлат техник инспектори Жанаев Ахмад Топулатовичга берилди. У ўз маърузасида “Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликлари таҳлили” хақида давра сухбати иштирокчиларига тушунча ва маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108 “с” сонли “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-вилоят босқичи ғолибларини танлов комиссияси якуний хулосаларига кўра Жиззах вилоят Кенгашининг 1-2-3 даражали ДИПЛОМИ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар билан вилоятнинг 12 та туман ва 1 та шаҳрида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: