Маълумки, 80 йиллар ўрталарида АҚШ, Канада, кўплаб Европа ва Осиё мамлакатларида иш жойларида оғир жароҳатланиш олган ва ҳаёт билан видолашганлар сони мисли кўрилмаган даражада ошган. 1989 йилда АҚШ ва Канаданинг йирик касаба уюшмалари ташкилотлари “Халок бўлган ходимларни хотирлаш куни” номи билан ҳалок бўлган ишчиларни хотирлаш ташаббуси билан чиқган.
1996 йил ХМТ Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунини таъсис этиш бўйича расмий таклиф билан чиқган ва 28 апрель санасини танлаган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 22-23 апрель куни вилоятнинг Зафаробод, Ғаллаорол, Мирзачўл, Пахтакор, Арнасой ва Дўстлик туманларида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Тадбирда тумандаги корхона ва ташкилот иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳудудида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусидаги хафталик давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: