Жорий йилнинг 16 март куни Жиззах Давлат Педогогика институтида “Меҳнат муҳофазаси ҳафталиги” тадбири ўтказилди. Тадбирда институт профессор- ўқитувчилари, ишчи ходимлар қатнашди.
Тадбирни институт Меҳнат муҳофазаси мухандиси М.Ибрагимов кириш сўзи билан очди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекциясининг меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекциясининг меҳнат техник инспектори И.Жабборов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.
Маърузачи ўз сўзида 28-апрель “Бутун жаҳон Меҳнатни муҳофаза қилиш” куни 2003 йилдан буён ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида Халқаро меҳнат ташкилотнинг ташаббуси билан нишонланиб келинаётган анъанага айланган тадбир эканлигини, бутун дунё ҳамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларига чалинишини олдини олиш ва меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга қаратилган эканлигини иштирокчиларга маълум қилди.
Ундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини. Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган касаба уюшмаларининг инспекцияси тузилганлигини ва бугунда фаолият олиб бораётганлигини, инспекция ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатлдарга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишини айтиб, институтда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси хавфсизлик техникаси қоидаларига ходимлар томонидан риоя этишлик назоратини кучайтириши кераклигини такидлади. Иштирокчиларга буклетлар ва эслатмалар тарқатилди.
Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди.
Ўтказилган тадбир бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: