“28-апрел – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Ҳудудгаз Жиззахъ газ таъминоти филиалида меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда филиал раҳбарияти, унинг Бошлангʻич касаба уюшмаси ҳамда мутахассислар ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида меҳнатни муҳофаза қилишнинг замонавий усуллари, сунъий интелект ва рақамлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик чоралари ҳамда ишчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар филиалнинг Бошлангʻич касаба уюшмаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совгʻалар билан тақдирланди. Тадбир якунида иштирокчиларга амалий тавсиялар берилиб, савол-жавоб шаклида мулоқот ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: