Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик – 3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ҳар йили мамлакатимиз ва вилоятимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилган тадбирларда яна бир бор намоён бўлди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 26 ноябрдаги “3-декабр – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”ни ўтказишда иштирок этиш тўғрисидаги қарорига асосан ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлиги доирасида вилоят касаба уюшмаларида ҳам тадбирлар ўтказилмоқда.
Юқоридаги қарор ижроси бўйича Жиззах вилоят кенгаши Ижроия Қўмитаси қабул қилган қарорга биноан вилоят кўзи ожизлар жамиятида 2021 йил 3 декабр куни ташкил этилган тадбирда вилоят кенгаши масъул ходимлари иштирок этиб, Республикамизда ижтимоий химояга мухтож аҳолига, ногиронларга кўрсатилаётган ёрдамлар, уларни ижтимоий химоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хақида сўзлаб бердилар.
Вилоят кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмонов, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Бахриддиновлар томонидан 20 нафар кўзи ожиз, уйда ётиб қолган, харакатланиши чекланган ногиронлар уйига бориб, хабар олинди. Уларга 11 хил озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар жамланмаси топширилди.
Хабар олинганлар ўз фикрларида Президентимиз юритаётган одилона сиёсат туфайли турли ташкилотлардан, шу жумладан касаба уюшмаларидан берилаётган эътибор ва совғалар учун шукроналик туйғуларини билдиришди.
Фото лавхалар:
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: