Жорий йилнинг 23 май куни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 мартдаги “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомил- лаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиққан холда, вилоятда мактаб ўқувчиларини 2013 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда 124 нафар, жумладан барча мутасадди идора, ташкилот, оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимлари, вилоят касаба уюшма ташкилотлари фаоллари қатнашди.
Семинар ишини вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари Н.Пардаев очиб берди ва “Обод турмуш йили”да болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга Республика ҳукумати алоҳида эътибор қаратаётганлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар олдида катта вазифалар қўйилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 мартдаги “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомил- лаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиққан холда, вилоятда мактаб ўқувчиларини 2013 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари” тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ходими – А.Бердиёров, Жиззах вилоят ҳокимлиги котибият мудири – З.Иргашев сўзга чиқдилар.
Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ҳамда уни юқори савияда ўтказишда амалга оширадиган ишлар юзасидан вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ишлари, ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш Давлат Қумитаси вилоят худудий бошқармалари, вилоят санитария эпидемиология назорат маркази, “Жиззах истеъмол товарлари савдоси” МЧЖ, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати вилоят Кенгаши, “Дори-дармон” ҳиссадорлик жамияти, Жиззах давлат педагогика институти вакиллари ва бошлиқлари маърузалари тингланди.
Тингланган маърузалар ва иштирокчилар билан савол-жавоблардан кейин, таклиф этилган бош етакчилар, спорт мурабийлари, тиббиёт ходимлари, ҳисобчилар ва хўжалик мудирлари гуруҳларга бўлиниб, улар билан машғулотлар олиб борилди.
Семинар сўнгида оромгоҳ раҳбарлари ва ходимларига вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан қуйидаги қўлланмалар ва меъёрий хужжатлар тарқатилди:
– “Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги Низом”
– Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ходиларининг хизмат вазифалари ва малака таснифлари тўғрисида йўриқнома
– Оромгоҳ бошлиқларига қўлланма
– Болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари учун энг зарур 10 та қоида
– Оромгоҳда махсулотларни кирим ва чиқимини қайд қилиш (омбор) китоби.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: