Жиззах вилоятида “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 мартдаги “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомил- лаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиққан холда, 2013 йил ёз мавсумида 14 та шахар ташқарисидаги (стационар) оромгоҳлар фаолият кўрсатиши режалаштирилган бўлиб, уларда 4000 нафар мактаб ўқувчиларини соғломлаштириш ва дам олдириш мўлжалланмоқда.
Мавсумнинг иккинчи босқичида Мирзачўл туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Меҳнат ва дам олдириш оромгоҳи”, учинчи босқичида Зомин тумани “Даштобод” пахта тозалаш корхонасига қарашли “Амир Темур” номли болалар оромгоҳида “Харбий ва спорт оромгоҳи”, “Марказгазтаъминот” унитар корхонасига қарашли “Зангори олов” болалар оромгоҳида “Экологик-биологик оромгоҳи” ва Дўстлик туман пахта тозалаш корхонасига қарашли “Табассум” болалар оромгоҳида “Ўлкашунослик оромгоҳи” ташкил этилиши режалаштирилган.
2013 йилнинг ёз мавсумида “УзИ” қўшма корхонаси Жиззах филиалига қарашли “Алоқачи” оромгоҳига 30 нафар Оролбўйи болалари қабул қилинади, шунингдек оромгоҳларда 107 нафар “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, 70 нафар иқтидорли болалар, вилоят маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг 39 нафар фарзандлари “Махалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ва 30 нафари касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан, 480 нафар болалар корхона ва ташкилотларда имзоланадиган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали бепул соғломлаштирилади.
Бугунги кунда барча оромгоҳларда таъмирлаш, керакли жиҳозлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Оромгоҳларни мавсумга тайёргарлиги вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан кунлик назоратга олинган бўлиб, ишларнинг бориши унинг йиғилишларида кўриб борилмоқда, ҳар хафтанинг душанба куни вилоят ҳокимлигининг кенгайтирилган идоравий йиғилишларида тасарруфида оромгоҳи мавжуд хўжалик субъекти, тегишли вилоят ташкилоти, идора ва муассасалар раҳбарлари ҳисоботлари эшитилмоқда.
Жорий йилнинг 17 май холатига “Зангори олов”, “Алоқачи”, “Лочин”, А.Темур ва Ё.Норбеков номли оромгоҳларда мавсумга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Қолган оромгоҳларда таъмирлаш, жихозлаш ишлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: