2013 йил 13 июн куни Жиззах вилоят хокимлигида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳларининг 2013 йил ёз мавсумига тайёрлиги ҳамда болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гурухнинг йигилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи аъзолари – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Маданият ва спорт ишлари вазирликларининг масъул ходимларининг “Жиззах вилоятидаги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳларининг мавсумга тайёрлиги тўғрисида”ги ахбороти тингланди ва мухокама этилди.
Ишчи гурух томонидан ўрганиш давомида оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш ишларида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, уларнинг асосий қисми ўрганиш жараёнида, кўрсатилган амалий ёрдам натижасида бартараф этилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Мувофиқлаштириш гурух йиғилишида, оромгохларни мавсумга тайёрлигини таъминлаш учун масъул корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига икки кун муддатда Республика ишчи гурухи ахборотида қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича худудий (туман, шаҳар) Мувофиқлаштирувчи гуруҳларига амалий ёрдам бериш бўйича топшириқлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: