Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2013 йил 28 февралдаги № 13-25 сонли “2013 йил 1 ярим йилликда ўқув-семинар ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан 2013 йил апрел, май ойларида “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги раёсат қарорини шаҳар, туман касаба уюшма кенгашлари, йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раҳбарлар ва масъул ходимларни янги тизим билан таништириш ҳамда молиявий тузилмасини йўлга қўйиш мақсадида Жиззах шаҳри, Зафаробод, Пахтакор, Зарбдор, Зомин, Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш Янгиобод ҳамда Жиззах туманларида ўқув-семинарлар ташкил этилди.
2013 йил апрел, май, июн ойларида таълим, фан ва маданият ходимлари тизимида Арнасой тумани, Дўстлик тумани, Бахмал туманларида, соғлиқни сақлаш ходимлари тизимида Мирзачўл, Дўстлик туманларида, агросаноат мажмуи ходимлари тизимида Мирзачўл туманида, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари тизимида Жиззах шаҳрида ўқув-семиналар ўтказилди.
Ўқув-семинарда шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раислари, цех касаба уюшма қўмиталари раислари, тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиқлари, қишлоқ врачлик пунктлари менежментлари, СИУ касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.
Бирлашма кенгаши бўлими мудирлари томонидан қўйидаги мавзуларда Бошланғич ташкилотларда иш юритиш ишлари, хужжатларни расмийлаштириш, Касаба уюшмалари маблағларининг сарф-харажати бўйича тузиладиган молиявий хисоботларни юритиш, касаба уюшмалари маблағларидан фойдаланиш тартиблари, Жамоа шартномаси муҳокамаси, экспертизадан ўтказиш тартиби, Меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнаткашларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари, Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолияти кафолатлари” тўғрисида Узбекистон Республикаси Мехнат Кодекси конунларига узгартириш ва кушимчалар, буйрукларни конуний расмийлаштириш, мехнат шартномалари, меҳнат дафтарчалари, таътиллар ва бошқа мавзуларда слайд орқали маърузалар қилишди.
Ўқув-семинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берилиб, керакли тавсиялар ҳамда услубий қўлланмалар тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: