2013 йил 21 июн куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли шаҳардан ташқари болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан Мувофиқлаштирувчи гурух йигилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йигилишда вилоят оромгоҳлар ишини Мувофиқлаштирувчи гурух ва оромгоҳларни мавсумга тайёрлигини қабул қилиш комиссияси аъзолари, оромгох рахбарлари, касаба уюшма туман ва шахар кенгашлари хамда оромгохларга эгалик қилувчи корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қумиталари раислари иштирок этди.
Жиззах вилоятида жорий йилда 66 та оромгоҳ, шундан 14 та стационар, 52 та таълим муассасалари қошидаги кундузги оромгоҳлар фаолият юритиши режалаштирилган.
2013 йилги Манзилли дастурга асосан ҳудуд бўйича жами 4 та оромгоҳда қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилади, шундан 1 таси капитал реконструкция ва 3 таси капитал таъмирланиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 19-21 июнь кунлари 2013 йил ёз мавсумида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича оромгоҳлар фаолиятини ўрганиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятидаги 11 та стационар болалар оромгоҳларининг 1-сменадаги фаолияти ўрганиб чиқилди.
Оромгоҳлар ётоқхоналари кравотлар ва тумбочкалар ҳамда юмшоқ жиҳозлар билан, тиббиёт хоналари керакли анжомлар ва дори-дармонлар (қора қурт, илон заҳрига қарши зардоблар) билан таъминланган.
Изолятор хоналари ўғил ва қиз болалар учун алоҳида тайёр холатга келтирилган ва жиҳозланган.
Оромгоҳлар ҳудудлари, кутубхоналар, маънавият-маърифат хоналари, тўгараклар ўтказиладиган хоналар кўргазмали воситалар, баннерлар билан жиҳозланган, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан берилган меъёрий хужжатлар таъминланган.
Оромгоҳларни озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари олинмоқда.
Оромгоҳлар ўз фаолиятларини тасдиқланган режалар асосида олиб бормоқдалар.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот, идора ва муассасалар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: