Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2013-йил “26” январдаги 9-18-сон қарори билан тасдиқланган “Энг намунали бошланғич ташкилот” курик-танлови “Низоми” талаблари доирасида Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Жиззах вилояти бошланғич ташкилотлари ўртасида кўрик-танлов конкурси якунланди. Конкурс якунига кўра Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бошқармаси қошидаги “Вилоят ногиронлар учун минтақавий реаблитация маркази” бошланғич касаба уюшма қумитаси “Энг намунали бошланғич ташкилот” курик-танлови ғолиби деб топилди.
Кўрик-танлов иккинчи босқичида қатнашган 18-та бошланғич ташкилортларнинг иш фаъолиятлари юқори мезонларда баҳоланган бўлишига қарамасдан “Вилоят ногиронлар учун минтақавий реаблитация маркази” бошланғич касаба уюшма қумитаси ўзининг қуйидаги иш услуби билан танлов иштирокчилари орасида ажралиб турди.
– Касаба қўмитаси йиғилишида белгиланган муддатда жами кўрилган ариза ва мурожаатлар сони: 73 та.
2011 йилда- 29 та
2012 йилда- 44та
Шундан ижобий ҳал қилинганлари: 73 та
– Касаба қумитаси томонидан аъзоларнинг манфаатларини химоя қилишга доир мажлисларда кўрилган масалалар сони: 12 та
2011 йилда- 5 та
2012 йилда- 7 та
-Ходимларни муаммоларини ижобий ечишда аниқ эришилган натижалар сони: 11 ҳолатда.
-Ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кам таъминлаган, кўп болали, ёрдамга мухтож оилали ходимларга моддий ёрдамлар кўрсатишлар сони: 63 та
2011 йилда- 24 та
2012 йилда- 39 та
Кўрсатилган моддий ёрдамларни 65% касаба қумитасининг тавсиясига асосан маъмурият хисобидан олиб берилган.
-Жамоа шартномалари тадбирларини бажарилиши, маъмурий хўжалик ишларида касаба уюшмаси қўмитасининг иштироки:
2011 йилда- 6 марта
2012 йилда- 9 марта
Жамоа шартномаси 2012-йил якуни тадбирлари тўлиқ бажарилган. Бошланғич касаба уюшма қумитаси ўз касаба аъзоларидан ташқари Марказдаги даволанувчиларга кўрсатиладиган хизмат,маъмурий хўжалик ишлари ва озиқ-овқат махсулотларини сақлаш, уларни ховфсизлигини таъминлаш каби масалаларни ҳал этилишида тавсиялари билан иштирок этмоқда.
Марказ ҳудудидаги эскирган дарахатларни олиб ташлаш, янгисини экиш, боғларни ёшартириш масалаларида ҳам касаба уюшма қўмитаси иштирок этиб, кесилган теракларни ёғоч сифатида фойдаланиш учун ходимларни ёзма аризаларига асосан касаба уюшмаси қўмитаси қарорига мувофиқ тақсимлаш ишларини йўлга қўйган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: