Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гурухнинг 2012 йил 20 апрелдаги 01-07/61-2 сонли мажлис баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгохларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича 2012 йилга мўлжалланган манзилли Дастур”га Ш.Рашидов номли оромгохни реконструкция қилиниши киритилган эди.
Ушбу оромгохни реконструкция қилиш ишларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан 1600,00 млн. сум миқдорида маблағ ажратилди.
Oромгоҳининг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Норбоева Танзила Камоловна иштирок этди ва рамзий лентани қирқиб, оромгохни очиб берди. Оромгохнинг очилиш маросимида шунингдек вилоят Мувофиқлаштирувчи гурух аъзолари, бош пудратчи ташкилоти вакиллари, оромгохга алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди. Юз ўринга мўлжалланган ушбу оромгоҳнинг биринчи боскичида дам олаётган болалар оромгоҳга ташриф буюрган мехмонларни ўзларининг миннатдорчилик сўзлари, ижод наъмуналари, рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди.
Оромгохга ташриф буюрган мехмонлар ва вилоят Мувофиқлаштирувчи гурух аъзолари янги қурилган болалар оромгохи ётоқхоналари, ошхона, тиббиёт, маънавият ва маърифат хонаси ва бошқа объектларни айланиб кўришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: