Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошида тузилган ишчи гурух томонидан шу йилнинг 9-12 июл кунлари Жиззах вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли шахардан ташқари болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан оромгохларда ўтказилган ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзоларига:
– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг Жиззах вилоят хокимига 2013 йил 10 июлда юборган ТН-06/999-11 сонли хатида кўрсатилган, болалар ўртасида ўткир юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича қўйилган талабларни жойларда тўлиқ ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
– болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида оромгоҳларга юборилаётган тиббиёт ходимларининг касбий тайёргарлиги масаласини қайта ўрганиб чиқиш ва смена давомида тиббиёт ходимларини алмаштириш холатларига йўл қўймаслик;
– оромгохларни мавсумга тайёрлигини таъминлаш учун масъул корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига икки кун муддатда Республика ишчи гурухи ахборотида қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича худудий (туман, шаҳар) Мувофиқлаштирувчи гуруҳларига амалий ёрдам бериш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек йиғилишда, Ишчи гурух томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида, оромгоҳларда дам олиш мавсумининг 2-босқичи давомида аниқланган айрим хато-камчиликлар ўрганиш жараёнида бартараф этилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: