2013 йил 26-июл куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг VIII- йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш йиғилишида вилоятдан сайланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва вилоят кенгаши аъзолари, Марказий Кенгашларнинг тармоқ бўйича масъул ташкилотчилари, аъзо бўлмаган туман кенгашлари раислари, асосий ишдан озод этилган касаба уюшма қўмита раислари ва йирик корхоналар касаба уюшма қўмита раислари қатнашдилар.
Йиғилиш кун тартибига иккита масала қўйилди, “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2013 йил 1-ярим йиллик фаолияти якунлари, ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Мажлисининг 2013 йил 23-июлдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2013 йил 1-ярим йиллик якунлари тўғрисида”ги қарори ҳақида” ва “Ташкилий масалалар”.
Биринчи масала юзасидан 2013 йил 1-ярим йиллик якунлари тўғрисида бирлашма кенгаши раиси Н.М.Пардаев маъруза қилиб, вилоят бирлашмаси кенгаши томонидан 6 ой давомида қилинган ишларни ҳисоботи берилди. Шу қаторда барча йўналишлар бўйича алохида тўхталиб ўтиб, уларда қилинган ишлар, кўтарилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари айтиб ўтилди.
Маъруза бўйича Ғаллаорол туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси (А.Шакарбоев), Зафаробод туман АСМ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси (М.Ҳакимова), Алоқа ходимлари, “Ўзбекистон почтаси” Жиззах вилоят филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси (Н.Гайирова), Истеъмол товарлари-савдо ходимлари Жиззах шахар касаба уюшмаси кенгаши раиси (К.Ҳақбердиев), Транспорт-қурилиш ходимлари “Жиззахавтойўл” касаба уюшмаси қўмитаси раиси (Б.Худойбердиев) ва бошқалар сўзга чиқиб, вилоят бирлашмаси кенгаши фаолияти ва ўзларининг олиб бораётган фаолиятлари тўғрисида фикрлари ва таклифлари берилди.
Кун тартибидаги иккинчи ташкилий масалалар бўйича, вилоят бирлашмаси кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш ва унинг раисини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзоларини ўзгартириш тўғрисида йиғилишда кўриб чиқилиб қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: