Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Республика Мувофиқлаштирувчи гурухи раиси Ш.М.Мирзиёев раислигида 2013 йилнинг 15 май куни ўтказилган кенгайтирилган селектор мажлиси баёнининг 6-иловаси билан тасдиқланган “Оролбўйи болаларини дам олдириш ва соғломлаштириш мақсадида ташкил этиладиган оромгоҳлар режаси”га асосан Қорақалпоқистон республикаси болаларини Жиззах вилояти оромгоҳларида дам олдириш ва согломлаштириш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан 2013 йилнинг 15 июл куни эрталаб соат 5-12 да Жиззах шахри темир йўл бекатида Қорақалпоқистон Республикасидан ташриф буюрган 30 нафар болалар тантанали равишда кутиб олинди ва автобусларда ички ишларнинг йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ходимлари кузатувида Зомин туманининг манзарали, сўлим тоғ зонасида жойлашган “Алоқачи” оромгохига олиб бориб жойлаштирилди.
“Ўзбекистон-Индонезия” қўшма корхонаси Жиззах филиалига қарашли “Алоқачи” оромгоҳида Қорақалпоқистон Республикасидан келган дам олувчи болалар мусиқа садолари остида очиқ чехра ва эрталабки тўйимли нонушта билан кутиб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: