Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Kўрик-танлов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши раёсатининг 2013 йил 12 апрелдаги 11-7 “о” сонли, Бирлашма кенгашининг 2013 йил 10 майдаги № 14-23 “о” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида “Мехнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона республика кўрик-танлови” вилоят босқичида  касаба уюшмаларига аъзо жами 1329 та корхона ва ташкилотдан туман ва шахар кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлари иштирок этиб, юқори савияда ўтказилди.

Кўрик-танловни жойларда намунали ташкил этиш бўйича Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Кўрик танловнинг вилоят босқичини ўтказиш ва ғолибларини аниқлаш бўйича вилоят ишчи комиссиясининг 2013 йил «23» июлдаги йиғилиш баёнига асосан  ғолиблар аниқланди

I – ўринни эгаллаган – Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгашига аъзо ташкилот – “АГРОТЕХСЕРВИСТАЪМИНОТЧИ МТП” МЧЖ Дўстлик туманига энг кам иш хақининг 5 баробари

II – ўринни эгаллаган – Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаш ига аъзо ташкилот – “ВИЛОЯТ СИЛГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДИСПАНСЕРИ” Жиззах шахрига энг кам иш хақининг 4 баробари

III – ўринни эгаллаганТаълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгашига аъзо ташкилот – 8-СОН “НИХОЛ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ” Жиззах шахрига энг кам иш хақининг 3 баробари миқдоирда маблағ ажратилди.

Кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларининг тегишли хужжатлари асосида кўрик-танловнинг Республика босқичига қатнашиш учун юборилди.

 Бироқ, Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари, Ўзбекистон транспорт, йўл қурилиш ва қурилиш индустрияси ходимлари ҳамда алоқа ходимлари касаба уюшмаси, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари томонидан кўрик-танловга иштирок этиш юзасидан  хужжатлар тақдим этилмади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!