Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2011 йил давомида бирлашма Кенгашининг фуқароларнинг манфаатида киритган тақдимнома ва даъво аризаларига асосан 16 нафар ходим ўз ишларига тикланган бўлса, 2012 йил давомида тақдимнома ва даъво аризаларга асосан 47 нафар ходим ишга тикланган.
2013 йил 1 август ҳолатига эса тақдимномаларга асосан 12 нафар, даъво аризаларга асосан 43 нафар, жами 55 нафар фуқаро ўз ишларига тикланди. 55 нафар фуқарога 130 млн.сўмдан зиёд иш ҳақи ва 25 млн. сўмдан зиёд маънавий зарар ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: