Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Кўрик-танлови

2013 йил 15-август куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари  бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида бошланғич касаба уюшма ташкилотлар ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Кўрик-танловда тармоқ касаба уюшмаларида ғолиб бўлган 1-3 ўринни эгаллаган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, туман (шахар) кенгаши раислари, йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари қатнашди.

Кўрик-танловнинг якунига бағишланган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Махмуд Ниғматович Исаев  иштирок этди.

Ташкил этилган ушбу тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 29 июлдаги  №ТН-03/1159 сонли хатига асосан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови худудий босқичини ўтказишдан иборат бўлиб, бунда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 23-июлдаги 9-1 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятини 2013 йил 1-ярим йиллик якунлари тўғрисида”ги  қарори ижроси юзасидан  Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Энг намунали  бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолибларини ишини кўрсатиш, бошқа тармоқ бошланғич ташкилотлари билан тажриба алмашиш, касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салохиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истиқболли режалар бажарилишини ташкил этиш сохасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда вилоят тармоқ босқичлари ғолибларини рағбатлантиришга қаратилди.  

 “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилиб,  вилоят бирлашма кенгаши раёсатининг 2013 йил 1-августдаги 16-1о сонли қарори асосида тадбирни ўтказиш бўйича тасдиқланган  Дастур бўйича ишчан рухда Ўзбекистон касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги Низом талаблари доирасида ўтказилди.

Дастлаб, тармоқлар бўйича 1-3 ўринларни эгаллаган ғолиб ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмита раислари  кўрик-танлов иштирокчиларига касаба уюшма фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар, саноат, ишлаб чиқариш ташкилотларида ва касаначилик фаолиятида тайёрланган махсулотларидан намуналарни намойиш этдилар.

Иштирокчилар кўргазма билан танишгандан сўнг тадбирнинг асосий қисми йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.М.Пардаев кириш сўзи билан бошлаб берди ва  “Касаба уюшмалари харакатида бошланғич ташкилотларнинг тутган ўрни ва роли  тўғрисида” маъруза қилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Махмуд Ниғматович “энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик- танловини ўтказишни мақсад ва вазифалари, касаба уюшмаларининг мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдаги, меҳнатини мухофаза қилиш, ҳуқуқларини таъминлаш, маданий, маърифий, спортни ривожлантириш сохасидаги, молиявий интизомни мустахкамлаш борасидаги вазифалари, жамоа шартномаларини қабул қилиш, бажарилишини таъминлаш, уларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тавсиялари асосида аёллар ва ёшлар учун қўшимча имтиёзлар киритилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг ҳудудда ҳар-бир тармоқ бўйича ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилот томонидан ўзининг иш фаолиятини тақдимоти навбат билан ташкил этилди.         

АСМ ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови тармоқ босқичида ғолиб бўлган Зафаробод пахта тозалаш корхонаси касаба уюшмаси қўмитасининг ижобий иш тажрибаси  тўғрисида. Қўмита раиси Хамраев Хонқул Хамраевич,  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови тармоқ босқичида ғолиб бўлган Жиззах политехника институти касаба уюшмаси қўмитасининг ижобий иш тажрибаси  тўғрисида. Қўмита раиси  Такабоев Қўчқар Ўролович, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови тармоқ босқичида ғолиб бўлган Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитасининг ижобий иш тажрибаси  тўғрисида. Қўмита раиси Андаев Ахмад Рустамович, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови тармоқ босқичида ғолиб бўлган Вилоят ногиронлар минтақавий реаблитация маркази касаба уюшмаси қўмитасининг ижобий иш тажрибаси  тўғрисида. Қўмита раиси Мансурова Санобар Эркиновна, истеъмол товарлари-савдо ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови тармоқ босқичида ғолиб бўлган Зафаробод маиший хизмат кўрсатиш касб хунар коллежи касаба уюшмаси қўмитасининг ижобий иш тажрибаси  тўғрисида. Қумита раиси Зиёева Фазолат Раимовна сўзлаб беришди.

Тақдимотдан сўнг бахс, мунозара, савол, жавоблар бўлди.

Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш қисмида вилоят бирлашма кенгаши раиси Н.М.Пардаев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Н.Исаев лар тармоқлар бўйича ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган ва якуний тадбир доирасида ташкил этилган турли номинациялар бўйича тақдирланган бошланғич ташкилотларга бирлашманинг 1-,2-,3- даражали дипломлари ва эсдалик совғаларини топширишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!