Ўтказилган акция доирасида Зомин туманининг “Ём” қишлоғидаги “Мурувват уйи”да бўлиб ўтган тадбирда касаба уюшмалари Ёшлар кенгаши вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, Зомин туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари масъул ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда касаба ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши раиси, бирлашма раиси ўринбосари А.Ихтиёров “Мурувват уйи” раҳбари Нишонбой Арабовга бир дона LCD мониторли телевизорни тантанали равишда топширди.
Шундан сўнг Ёшлар гуруҳларининг 30 нафар аъзоси “Мурувват уйи”да кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этдилар.
Ватанимиз Мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган мазкур акция касаба уюшмаларининг яна бир саховатпешлиги сифатида кўпчилик эътиборини қозонди.
Тадбир тафсилоти “Ишонч” ва “Жиззах ҳақиқати” газеталари саҳифаларида ҳамда вилоят телерадио компанияси томонидан кенг ёритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: