2013 йил 4 сентябр куни Жиззах шахрида “Обод турмуш йили” Давлат дастури тадбирлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишланган, корхона, ташкилот ва муассасалардаги хаваскор велоспортчилар ўртасида “КАСАБА-ТУР” веломарафони ўтказилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 5 июлдаги 12-39 “о” сонли қарори ҳамда Жиззах вилоят хокимининг 2013 йил 23 июлдаги 01-834 сонли чора-тадбирлар режаси”га асосан касаба уюшма ташкилотлари, ҳамкор ташкилотлар ёрдамида, маҳаллалардаги аҳолини жалб этган ҳолда байрамона безатилган Жиззах шахар болалар спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда 147 нафар велопайгачилар қатнашишди.
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси садолари остида Ўзбекистон Республикаси байроғи кўтарилди ва вилоят велоспорт Федерацияси раиси, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси Н,Пардаев веломарафонни кириш сўзи билан очиб берди.
Мусобақаларга старт берилиши олдидан веломарафон иштирокчиларига “Кишлоққурилишбанк” ва “Махалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари томонидан тақдим этилган футболкалар тарқатилди.
Мусобақанинг нихояси ғолибларни эълон қилиш билан бошланди. 1,2,3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар вилоят велоспорт Федерацияси ва касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, “Махалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ЁИХ томонидан “Энг маҳоратли пойгачи”, “Энг кекса пойгачи”, “Энг фаол пойгачи”, “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинациялар бўйича эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, веломарафон ўтиш жараёнида, унинг очилиш ва якуний қисмларида маданий тадбирлар доирасида вилоятдаги таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали намоишлари ташкил этилди, савдо ярмаркалари томошабинлар ва иштирокчилар хизматида бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: