Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2013 йил 18-ноябрдаги 16-30 “о” сонли раёсати қарорига асосан, 2013 йил 9 ойда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшма ташкилотларида хато-камчиликлар аниқланганлиги, ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси назорат тафтиш комиссияси бюросининг 2013 йил 27-сентябрдаги БМ-12/09 ва БМ-12/10 сонли хатига асосан туман, шахар касаба уюшмаси кенгашлари, тиббиёт бирлашмалари касаба уюшма қўмиталари ва йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотларида йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув-семинарда ташкилий, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий химоя қилиш, маданий, маърифий ва спорт ҳамда молиявий ахволи тўғрисида ўқув амалиёти бўлиб ўтди.
Семинарда Марказий Кенгашларнинг тармоқ бўйича масъул ташкилотчилари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, хисобчилар, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари (жами 65 нафар) иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: