Ўқув семинарда: вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг ташкилий бўлим мудири – И. Юнусов, Ижтимоий ҳимоя бўлим мудири – И.Турсунов, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири – Р.Сангилов, меҳнаткашларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлим мудири-Э.Умирзоқов ўз маърузалари билан иштирок этишди. Ўқув семинарда касаба уюшма қумиталари ва ташкилотларининг таркиби тузилмалари уларда иш юритиш, йиғилиш ва раёсат ҳужжатлари, баённомаларини тўғри расмийлаштириш меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, жойларда Жамоа шартномаларини тузиш экспертиза қилиш муддатлари, Жамоа шартномаларини бажарилиши ва ҳисоботларини тўғри расмийлаштириш, 1-ЖШ ва 1-ТИ ҳисоботларини тузиш ва топшириш тартиби, иш режа, молиявий хужжатлар стандарт справкалар, смета тузиш ва унинг бажарилиши ҳисоботлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва жамоат назоратини ташкил этиш, меҳнат шартномалари тузиш, уларни бекор қилиштартиби ва унда касаба уюшмасининг роли, ички меҳнат тартиб қоидаларининг бузилиши ҳамда уларни олдини олиш ва бошқалар тўғрисида гапириб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: