Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши

 

2014 йил 6-январ куни ўтказилган Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари  бирлашмаси навбатдан ташқари IХ- кенгаш йиғилиши кун тартибига учта масала қўйилди, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси навбатдан ташқари VI-Конференциясини чақириш тўғрисида; Конференцияга делегатлар сайлаш меъёрини белгилаш ҳақида;  Конференция кун тартиби тўғрисида.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси  Н.Пардаев  сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 27 декабр  14-1 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун мохияти ва белгиланган вазифалар билан  таништирди.  

Мухокама қилинган масала юзасидан вилоят кенгаши аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Х.Алимова, Ўзбекистон Қахрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Жиззах туманидаги “Қуёшсевар-Парда” феремер хўжалиги рахбари П.Зиётов, Пахтакор туман АСМ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси С.Юсупова, вилоят электр тармоқлари ОАЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Ўринов ва  бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг  фикрлари ва таклифларини  билдирдилар.    

Кун тартибидаги иккинчи ва учунчи масалалар юзасидан  Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров ахборот берди. Навбатдан ташқари  Конференцияга делегатлар сайлаш меъёри ва Конференция кун тартиби таништирилди.      

Кун тартибидаги  масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.   

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!